«Шароит Плюс» ташкилоти ногиронлиги бўлган ёшлар учун фотография, SMM, видеомонтаж каби креатив индустрия йўналишларида ўқув курслари очди, чунки «нодавлат таълим муассасаларида шароит йўқ ва ўқиш қиммат». Ҳар бир курсда 10 кишидан ўқиди. Уларнинг айримлари аллақачон ўз ишини ҳам топиб бўлган.
«Газета.uz» мухбири сайлов комиссияси аъзолари билан бирга Тошкентдаги ўзгалар парваришига муҳтож икки сайловчининг хонадонида бўлди. Умуман, Ўзбекистонда овоз бериш учун сайлов участкасига мустақил равишда кела олмайдиган жами 46,3 минг сайловчи рўйхатга олинган эди.
У опаси каби орқа мушак атрофияси ташхиси билан туғилган. Шу касаллик сабаб 12 ёшида опасидан айрилган — шифокорлар унинг ҳам кўп яшамаслигини айтган. Аммо у ҳаётга ташналиги сабаб, тўқиш баҳона, ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳикоя — «Ирода» лойиҳасининг илк қаҳрамони Феруза Шоджонова ҳақида.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 15 октябрдан парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, муҳтож аҳоли мурожаатларини кўриб чиқадиган «ишонч телефони» ишга туширилади.
Тошкент Фотосуратлар уйида эшитишда нуқсони бўлган ёшлар учун мўлжалланган махсус фотография курси битирувчиларининг кўргазмаси очилди. Ёш ижодкорлар фоторассом Ҳусниддин Атодан 1,5 йил мобайнида сабоқ олган. Кўргазма 31 мартгача давом этади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.
УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхона эгаларига субсидия бериш имконияти яратилди. Бунда иш берувчилар ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия олиши мумкун.
Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бор кишиларни ишга олган шахсларга ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади. Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан амал қилмайди.
Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказ инклюзив туризмни ривожлантириш ва ногиронларнинг ҳаракатланиги учун шароит яратишга кўмаклашиш йўналишларида иш олиб боради.
«Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ногиронлиги бўлган инсонларни бошқаларда шукроналик ҳиссини уйғотиш мақсадида восита сифатида ишлатишни қоралади. «Бошқа инсонларнинг ногиронлик ҳолатини кўриб, илҳомланиш қанчалик инсонийлик фазилатларимизга тўғри келади?», — дейди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг